Тошкент вилоятидаги 6 та туманга янги радарлар ўрнатилади

Тошкент вилоятидаги 6 та туманга янги радарлар ўрнатилади

Тошкент вилоятидаги 6 та туманга янги радарлар ўрнатилади, деб хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Унга кўра, Қибрай, Янгийўл, Чиноз, Зангиота, Тошкент ва Оққўрғон туманлари ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида, махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситалар ўрнатилади.

Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев тегишли фармойишни имзолади. Бунинг учун вилоят маҳаллий бюджетининг 2024 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан 1 миллиард 500 миллион сўм миқдорда маблағ ажратилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!