Миср 2024 йил охиригача «Мир» тўлов тизимини ишга туширади

Миср 2024 йил охиригача «Мир» тўлов тизимини ишга туширади

Миср Россиянинг «Мир» тўлов тизими мамлакатда 2024 йил охиригача ишга тушишини кутмоқда, деб ёзади «ТАСС» ахборот агентлиги ўз манбаларига таяниб.

Миср банк сектори вакилларининг айтишича, барча сиёсий масалалар аллақачон ҳал қилинган, қолгани амалий тафсилотлар ва техник масалалар бўйича келишиб олиш.

Бироқ, Мирни Миср банк тўлов тизимига улашнинг техник томонини ҳал қилиш бироз вақт талаб этади.

Айрим экспертларга кўра, Миср БРИКСга тўлақонли аъзо бўлганидан кейин бу жараён тезлашган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!