6 болали Ўзбекистон фуқароси РФдан мажбуран чиқариб юборилди. Болалар омбудсмани ҳолатни ўрганди

6 болали Ўзбекистон фуқароси РФдан мажбуран чиқариб юборилди. Болалар омбудсмани ҳолатни ўрганди

📌 Олий Мажлиснинг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) номига жорий йилнинг 9 апрель куни Россия Федерацияси Татаристон Республикаси Болалар омбудсманининг мурожаати келиб тушди.

📃 Мурожаатда Ўзбекистон фуқароси Н.Қ (аёл) 20 йил аввал доимий яшаш учун Россия Федерациясининг Қозон шаҳрига келганлиги, ёнғин оқибатида унинг фуқаролик паспорти ёниб кетганлиги ва РФда ҳеч қандай ҳужжатларсиз яшаганлиги, Н.Қ. да бу вақт давомида 6 нафар фарзанди туғилганлиги, Қозон шаҳри туман судининг қарори билан у фарзандлари билан шу йилнинг 5 март куни РФдан мажбуран чиқариб юборилганлиги айтилган.

❕Шу билан бирга, Татаристон Болалар омбудсмани ҳозирда Н.Қ. 6 нафар фарзанди билан Тошкент шаҳрида бошпанасиз ва пульсиз оғир аҳволда эканлигини ва бу оила ижтимоий ҳамда бошқа турдаги ёрдамга ниҳоятда муҳтожлигини билдирган.

Болалар омбудсмани хорижий сўровда баён этилган ҳолатни атрофлича ўрганиб, вазият юзасидан зарурий чоралар кўрилиши учун Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига ва ИИВга сўров юборди.

Агентлик томонидан ушбу мураккаб ҳолат комплекс равишда атрофлича ўрганилиб, Н.Қ. ва унинг 6 нафар фарзандига қатор муаммоли масалаларда манзилли кўмак кўрсатилди✅.

🖇 Жумладан, жорий йилнинг апрель ойида аёл ва унинг фарзандлари учун энг зарурий биринчи навбатдаги кўмак кўрсатилиб, озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа маиший эҳтиёжлари таъминланди ҳамда бугунги кунда бу борада кўмак давом эттирилмоқда.

📍Муҳими, Агентлик саъй-ҳаракатлари билан 26 апрель куни оила вақтинча бошпана уй-жойга жойлаштирилди.

Шунингдек, ИИВ томонидан 24 апрель куни Н.Қ. га ва унинг вояга етган фарзанди И.Қ. (2006 йилда туғилган) га шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар расмийлаштириб берилди📑.

Н.Қ. фарзандлари билан РФнинг Татаристон Республикасига тез кунда қайтиш ва фарзандлари у ерда ўз таълимини давом эттириши истагида эканлигидан келиб чиқиб, ҳозирда унинг барча фарзандларига (2009 йилда туғилган Л.Қ., 2011 йилда туғилган Р.Қ., 2015 йилда туғилган И.Қ., 2017 йилда туғилган И.К., 2022 йилда туғилган А.Қ.) хорижга чиқиш паспортлари расмийлаштириш жараёнидадир.

Ўз навбатида, Болалар омбудсмани хорижий ҳамкасби билан Н.Қ. нинг РФ Қозон шаҳри судининг депортацияга оид қарорининг юқори инстанцияда қайта кўрилишида Н.Қ. ва унинг РФда туғилган фарзандларининг қонуний манфаатларини ҳимоялаш юзасидан ҳуқуқий кўмак кўрсатилишига оид музокаралар олиб бормоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!