Евроосиё барқарорлаштириш ва тараққиёт жамғармаси Қирғизистон солиқ тизимини такомиллаштириш учун 1,45 миллион доллар грант ажратади

Евроосиё барқарорлаштириш ва тараққиёт жамғармаси Қирғизистон солиқ тизимини такомиллаштириш учун 1,45 миллион доллар грант ажратади

Евроосиё барқарорлаштириш ва тараққиёт жамғармаси (EФСД) Қирғизистон солиқ тизимини такомиллаштириш учун 1,45 миллион доллар миқдорида грант ажратишни режалаштирмоқда.

Бу маблағ «Солиқ тўловчилар рейтинги» ахборот тизими ва рақамли солиқ тўловчилар профили модулини ишлаб чиқишга йўналтирилади.

Ташкилот 2022 йилда мамлакатда солиқ маъмуриятчилигини ўзгартириш учун 160 миллион доллар ажратилганини эслатди.

Жами EСДФ Қирғизистондаги йирик лойиҳалар учун 660 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратди. У 2009 йилда Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон томонидан ташкил этилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!