Ҳиндистон ва Россия Арктикани биргаликда тадқиқ қилишни муҳокама қилмоқда

Ҳиндистон ва Россия Арктикани биргаликда тадқиқ қилишни муҳокама қилмоқда

Ҳиндистон ва Россия Арктикадаги янги қўшма илмий лойиҳани муҳокама қилмоқда, у муҳимлиги бўйича Халқаро космик станцияга тенг бўлиши керак, деб ёзади «ТАСС».

«Россия ҳозирда Арктикада кучли тадқиқот лойиҳасини - Шимолий қутб дрифт экспедициясини амалга оширмоқда. Олимларимиз ноёб кема – юқори кенгликларда илмий иш олиб бориш учун энг замонавий асбоб-ускуналар ва технологияларга эга музга чидамли платформа кўмагида ишламоқда. Биз ҳиндистонлик ҳамкасбларни тадқиқотга қўшилишга таклиф қилдик ва улар жуда қизиқишди», — деди Россия Арктика ва Антарктика тадқиқот институти (ААРИ) директори Александр Макаров.

Сўнгги пайтларда Ҳиндистоннинг Арктикага қизиқиши сезиларли даражада ошди. Россия билан янги ҳамкорлик узоқ муддатли бўлиши мумкин. Олинган илмий билимлар табиий ўзгаришларга тез мослашишга ва салбий оқибатларни минималлаштиришга ёрдам бериши керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!