Табассум қилган киши баджаҳлдан кучли

Табассум қилган киши баджаҳлдан кучли

Инсон ўзининг фикру хаёли нимада бўлса, ўзи ҳам ўша нарсанинг диққат марказида бўлади, дейишади. Шунинг учун бирор бир ҳолат рўй бериб, вазият оғирлашиб, “ишни нимадан бошлаш”ни билмай турган пайтингизда сизга фақатгина сабр-тоқат ва ҳаётга некбинлик билан қарашингиз муаммони енгишга ёрдам беради.

Агар масалага салбий муносабат билдирсангиз, бу номунофиқликни келтириб чиқаради, руҳий зарба олиб, тинчлигингиз бузилишига сабаб бўлади.

Оддийгина табассум билан муваффақиятга эришиш мумкин.

Яқин кишилар орасида келишмовчилик келиб чиқиш ҳолатлари бўлиб туради. Бундай вазиятларда иккита йўл бор. Биринчиси, безовта бўлиб, вазият устидан назоратни йўқотасиз ёки нима бўлаётганини тушуниб, масалани оқилона ҳал қилишга ҳаракат қиласиз.

Эҳтиёткорлик ва эътибор билан у ёки бу томон фойдасига ён босишни танлаш иродангизга боғлиқ. Шу ерда “тўлқинларни тинчлантирувчи” идрок холислигини ишлатиш тўғрироқ бўлади.

Уильям Шекспир: Муддаога қиличбозликдан кўра, таббассум қилиш орқали эришиш осонроқ

Гап мунозарада кимдир ютиб, кимнингдир ютқазганида эмас. Ушбу дарснинг фойдали томони вазминлик билан ҳаракат қилган одамга тегади.

Яхши хулқ, осойишталик билан қилинган мулоқот, хотиржамлик, ўз вақтида қилинган табассум ҳатто оғир вазиятларда сизга қарата қилинаётган тажовузга жавобан ёрдам беради. Шунинг учун сизга “Бирон нимага эришишни истасангиз, табассум қилинг”, деб айтамиз.

Баджаҳллик – бу ҳеч қаёққа олиб бормайдиган йўл

Ғазаб чорасизликка олиб келади. У атрофдагиларингизни тинглашга халақит беради, бошқаларга эса сизни тушунишга имкон бермайди. Ғазабланган пайтимиз ўзимиздан бошқа нарсани кўришга худбинлигимиз халақит беради.

Қийин вазиятларни тинч йўл билан ҳал этиш мумкин

Бошқа томондан, қийинчиликларга табассум қилган одам ғазабланган одамга қараганда қатъиятлироқ бўлади. Бундай одам оқилона фикр юритиш ғазаб орқали юқадиган такаббурлик ва қўполликнинг кушандаси эканлигини тушунади.

Бундан ташқари, у муаммоларга ечим топтиришда, ўзида бағрикенгликка йўл очиб, қимматли тажрибага эга ҳам бўлади. Ўзимизнинг фикримиздан кўра, бировнинг фикр-мулоҳазасини эшитиш ва уни ҳурмат қилиш қилган хатомизни бўйнимизга олишимиздек муҳим.

Булар сийқаси чиққан гапларга ўхшайди. Аммо қийин пайтларда ўзингизни бошқара олиш қобилияти ғазаб оловини енгишга ёрдам беради. Бу ерда гап масалага панжа орасидан эмас, балки импульсларни иложи борича самарали бошқаришни ўрганиш тўғрисида кетган бўлса ажабмас.

Баҳора МУҲАММАДИЕВА таржимаси

Manba: zarnews.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!