Сурхондарёда ноқонуний диний фаолиятга чек қўйилди

Сурхондарёда ноқонуний диний фаолиятга чек қўйилди

Қайд этилишича, ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Бойсун туманида ноқонуний диний сабоқ бериш билан шуғулланувчи шахс фаолияти аниқланган. 1989 йилда туғилган, маълумоти ўрта бўлган шахс ойига 500 минг сўмдан бир миллион сўмгача бўлган миқдорда ўз уйида 11 нафар вояга етмаган болага ҳужра шароитида турли диний адабиётлардан фойдаланиб, ноқонуний диний сабоқ бериб келган.

Ҳолат юзасидан айбланувчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-моддаси тартибида ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 10 сутка қамоқ жазоси қўлланилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!