Суареснинг «Ювентус»даги маоши «Барса»дагидан камми?

Суареснинг «Ювентус»даги маоши «Барса»дагидан камми?

«Барселона» форварди Луис Суарес тез орада «Ювентус» футболчисига айланади. Уругвайлик футболчи шахсий шартномаси масаласида Турин клуби билан келишувга эришди, деб ёзади Marca. 

Манбанинг хабар беришича, Суарес «Ювентус» билан «2+1» кўринишидаги шартномага имзо чекади. 33 ёшли форварднинг Италиядаги йиллик маоши барча солиқлардан ташқари соф 10 миллион еврони ташкил этади. Қайд этилишича, футболчига бу миқдордаги маошни тайинлашда Испаниядаги солиқ қонунидан фарқли равишда Италиядаги солиқ тизими қўл келган. 

Футболчининг «Барса» билан амалдаги шартномасини бекор қилиш ишлари чўзилаётгани боис, Суареснинг Туринга келиши кечикмоқда.

Ўтган мавсумда уругвайлик футболчи клублар даражасида 36та ўйин ўтказиб, 21та гол урган ва 12та голли узатмани амалга оширган.

Маълумот учун, Суарес «Барселона»да йиллик 25 миллион евро маош оларди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!