Сирдарёда икки нафар фирибгар қўлга тушди: уларнинг айби нима эди?

Сирдарёда икки нафар фирибгар қўлга тушди: уларнинг айби нима эди?

Жорий йил 9 май куни Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туман прокуратурасидан тушган ҳужжатларга кўра, 2019 йил 20 апрель куни Лутфикор маҳалласида яшовчи 32 ёшли В.Н. мурожаат қилиб, 2018 йил сентябрь ойида С.Шерозий маҳалласида яшовчи 56 ёшли А.Р. унга ўзининг 33 ёшли таниши Ж.Р. орқали, Лутфикор маҳалласида жойлашган 0,5 гектар ер майдонининг ҳужжатларини 3 750 АҚШ долларига унинг номига расмийлаштириб беришини айтиб, сўнг келишилган пулнинг 15 млн. сўмини А.Р. ва қолган 2 000 АҚШ долларини Ж.Р. олганлигини билдириб ваъдасини бажармаганлигини ва уларга қонуний чора кўришни сўраган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасига кўра, кўрилган чоралар натижасида А.Р. ва Ж.Р.лар қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!