Шерзод Қудбиев: “Ташаббусли бюджет”лойиҳасига овоз беришда Face ID бўлмайди"

Шерзод Қудбиев: “Ташаббусли бюджет”лойиҳасига овоз беришда Face ID бўлмайди"

“Ташаббусли бюджет” лойиҳасига Face ID орқали овоз бериш тизими жорий этилмайли. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазири Шерзод Қудбиев маълум қилди.

Аввалроқ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги “Ташаббусли бюджет” лойиҳасига Face ID орқали овоз бериш тизими жорий этилишини маълум қилган эди. Бу бўйича вазир Шерзод Қудбиев “Ташаббусли бюджет”ни такомиллаштиришга оид таклифлар юзасидан муносабат билдирди.

“Face ID бўлмайди. Матбуот хизмати шошилиб, ҳали хом таклифларни эълон қилган. Бундай тизим кузда тутилмаяпти. Яхши ишлаб турган тизимга ўзгартириш киритишдан олдин очиқ сўровнома ўтказиб, ундан кейин қарор қабул қилиш керак бўлади”, дейди вазир.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!