Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева бошчилигида Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг сайёр мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар беради Сенат матбуот хизмати.
Мажлисда ёшларга оид жиноятлар, айниқса, вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг ортаётгани ташвишли ҳолат сифатида баҳоланган. 2024 йилда вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар сони 43 тадан 65 тага ошган, яъни 51,2 фоизлик ўсиш қайд этилган.
Бундан ташқари, йиғилишда хавотирли масалаларга эътибор қаратилган, масалан, жиноятлар кўплаб маҳаллаларда тўпланиб қолаётгани, уларнинг йиллар давомида «қизил» ёки «сариқ» тоифаларда қолаётгани тилга олинган. Жумладан, 2025 йилнинг биринчи чорагида вилоятдаги 42 та маҳалла «сариқ», 16 таси эса «қизил» тоифага киритилган.
Шу билан бирга, мажлисда коррупция ҳолатлари бўйича ҳам танқидий муҳокама бўлиб ўтган. Хусусан, кадрларни ишга қабул қилишда ноқонуний талаблар қўйилиши, манфаатлар тўқнашуви, очиқлик ва ошкораликнинг етишмаслиги, давлат харидларида шаффофликнинг таъминланмагани каби салбий ҳолатлар танқид остига олинган. Давлат хизматчиларининг тадбиркорлик билан ноқонуний шуғулланиши ва манфаатлар тўқнашувидан дарак берадиган бошқа ҳолатларга ҳам эътибор қаратилган.
Мажлис давомида кадрларни очиқ ва ошкора танлов асосида саралаш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, жиноятчилик профилактикасини кучайтириш, ахборот тизимларидан самарали фойдаланишни таъминлаш, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида коррупцияни камайтиришга доир аниқ вазифалар белгилаб берилган.
Шунингдек, ишчи гуруҳ тумандаги 32-мактаб негизида ташкил этилган «Жасорат мактаби» фаолияти билан танишди. Шундан сўнг Жиззах шаҳридаги Маънавият марказида хотин-қизларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш борасида белгилаб берилган устувор вазифалар муҳокама қилинди.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
АҚШ 36 та давлат фуқаролари учун мамлакатга кириш чекловларини жорий этмоқчи. Бу ҳақда The Washington Post нашри давлат департаменти ҳужжатлари билан танишган ҳолда хабар берди.
The Washington Post нашри Исроил Эронга авиаҳужум уюштиришдан олдин қандай қилиб мамлакатнинг ҳаво мудофаа тизимини ва ракета қурилмаларини ишдан чиқарганини очиқлади.
Сўнгги уч кунлик Эрон билан тўқнашувлар давомида Исроилнинг машҳур ракетага қарши мудофаа тизими — "Темир гумбаз" (Iron Dome) — маълум заифликларни намоён қилди, деб ҳисоблайди таҳлилчилар.
Исроил ва Эрон якшанбага ўтар кечаси бир-бирига янги ҳужумлар уюштирди, шу билан бирга АҚШ Президенти Дональд Трамп бу можарони осонлик билан тугатиш мумкинлигини айтди ҳамда Эронни огоҳлантирди.
Эронда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) ахборот тарқатиш фаолиятини кескин чеклаб, Исроил манфаатига хизмат қиладиган ҳар қандай хабар ёки ҳамкорлик ўлим жазоси билан жазоланишини эълон қилди. Бу баёнот маҳаллий ва халқаро журналистлар фаолиятини жиддий хавф остига қўяди.
Эрон ва Исроил ўртасидаги ҳарбий тартибсизликлар оқибатида Ўзбекистон авиакомпаниялари айрим парвозларни ўзгартириш ёки бекор қилишга мажбур бўлди. Хавфсизлик нуқтайи назаридан бир қатор давлатлар ҳаво ҳудуди вақтинча ёпилди.
Исроилнинг Эронга ҳаво ҳужуми уюштирганидан кейин минтақадаги хавфсизлик хавотирлари кучайгани учун Туркия бир қатор давлатларга парвозларни вақтинча тўхтатди.
Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) маълумотига кўра, Фордо уранни бойитиш корхонаси ва Исфаҳондаги ядровий объект Исроил зарбаларидан талафот кўрмаган.
Исроил “Ам Калави” операцияси доирасида Эрон ҳудудида махфий дрон (БПЛА) базасини яратди. Israel Hayom нашрининг хабар беришича, “Ам Калави” операцияси бир неча йиллар давомида тайёрланган.
Ёсир Абу-Шабоб раҳбарлигидаги гуруҳ ҲАМАСдан мустақил анклавни шакллантирмоқда. Исроил уни қўллаб-қувватламоқда, аҳоли эса хавфсизлик излаб шу ҳудудга кўчмоқда.
"Ўзэнергоинспекция" Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан энергетика объектларида олиб борилаётган таъмирлаш ишларида инсон ҳаёти учун хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолатлар ўрганилмоқда.
Жумладан, икки нафар ходим иш жараёнида эҳтиётсизлик қилиб, металл нарвонни «Анзур» фидерининг ҳаво электр узатиш тармоғига теккизган. Оқибатда уларни ток урган.