Осиё ёки Марказий Осиё давлатлари ҳудудига тушиши тахмин қилинаётган “Космос-482” космик аппарати орбитадан чиқиб, Ҳинд океанига қулади дея хабар бермоқда Роскосмос.
Қайд этилишича, фазовий қурилма Москва вақти билан 9:24 да (Тошкент вақти билан 11:24 да) атмосферанинг зич қатламларига кирган ва Ҳинд океанидаги Ўрта Андаман оролидан 560 километр ғарбда қулаган.
“Космос-482” қурилмаси — 1972 йил 31 мартда Совет Иттифоқининг Венерани ўрганиш бўйича сайёралараро дастури доирасида учирилган қурилма ҳисобланади. Унинг учирилиш мақсади Венеранинг зич атмосфераси, ҳарорати, босими, ёритилиши ва юзасининг таркибини ўрганиш эди. “Роскосмос” хабарига кўра, ҳаракат блокидаги носозлик сабабли қурилма Ернинг юқори эллиптик орбитасида қолган ва аста-секин сайёрага яқинлашиб, қулаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ айрим экспертлар томонидан 53 йил олдин “Венера-8” миссияси доирасида учирилган “Космос-482” космик аппаратнинг Осиё ёки Марказий Осиё давлатлари ҳудудига қулаши мумкинлигини тахмин қилинаётган эди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Қайд этилишича, табиб халқ табобати соҳасида фаолият юритиш гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганига қарамай, одамларга хизмат кўрсатишда давом этган.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.