Шахмат Олимпиадаси. Ўзбекистон йигитлари кучли учликда, қизлар ҳам жадвалда юқорилади

Шахмат Олимпиадаси. Ўзбекистон йигитлари кучли учликда, қизлар ҳам жадвалда юқорилади

Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси давом этмоқда.

18 сентябрь куни мусобақанинг 7-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Ушбу тур доирасида Ўзбекистон йигитлар жамоаси Украинани 3:1 ҳисобида, қизлар жамоаси эса Греция термасини 2,5:1,5 ҳисобида мағлуб этди.

Эркаклар:

Ўзбекистон — Украина 3:1

  • Нодирбек Абдусатторов — Андрей Волокитин 1:0;
  • Нодирбек Якуббоев — Васил Иванчук 0,5 : 0,5;
  • Жавоҳир Синдоров — Руслан Пономарёв 1:0;
  • Шамсиддин Воҳидов — Антон Коробов 0,5 : 0,5.
  • Аёллар:

    Ўзбекистон - Греция 2,5 : 1,5

  • Афрўза Ҳамдамова — Ставроула Cолакидоу 0:1;
  • Умида Омонова —Анастасия Аврамидоу 1:0;
  • Маржона Маликова — Эктерини Павлидоу 0,5 : 0,5;
  • Нодира Нодиржонова — Маркантонаки Харитомени 1:0.

Шахмат Олимпиадаси. Ўзбекистон йигитлари кучли учликда, қизлар ҳам жадвалда юқорилади

7-турдан сўнг Ўзбекистон эркаклар жамоаси 3-ўринда бормоқда. Мусобақа рейтингининг дастлабки икки ўрнида Ҳиндистон ва Эрон жойлашган.

Шахмат Олимпиадаси. Ўзбекистон йигитлари кучли учликда, қизлар ҳам жадвалда юқорилади

Қизлар ўртасидаги жадвалда ҳам Ҳиндистон жамоаси етакчи бўлиб турибди. Польша ва Қозоғистон кучли учликни якунлаб берган. Ўзбекистон қизлари 11-ўринда бормоқда.

Мусобақанинг 8-тур учрашувлари бугун, 19 сентябрь куни бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон йигитлар жамоаси Сербия билан, қизлар эса АҚШ жамоаси билан тўқнашади. Маълумот учун, АҚШ таркибида келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Гулруҳбегим Тоҳиржонова ҳаракат қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!