Кремл YouTube'даги фаолиятини қайта бошлади

Кремл YouTube'даги фаолиятини қайта бошлади

Кремл "хорижий аудиторияга хабарларни етказиш учун" YouTube'даги фаолиятини қайта бошлади.

Гап 2005 йилда ташкил этилган Россия президенти маъмуриятининг канали ҳақида бормоқда. Ўтган йил давомида биронта ҳам видео чоп этилмаган саҳифада сўнгги 13 кун ичида 11 та видео жойлаштирилди.

"Биз ҳозирда президентнинг фаолияти ҳақидаги маълумотлар ҳаммага етиб бориши учун барча мумкин бўлган ресурслардан фойдаланмоқдамиз", — деди Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!