Кремль Столтенбергнинг Россияга берилган ракета зарбалари ҳақидаги изоҳини танқид қилди.
Кремль НАТОнинг истеъфога чиқаётган раҳбари Йенс Столтенбергнинг Ғарбнинг Украинага Россияга зарба бериш учун узоқ масофали қуроллардан фойдаланишига рухсат бериш қарори борасидаги изоҳларини «хавфли» деб таърифлади.
«Россия президентининг баёнотларини жиддий қабул қилмаслик ҳақидаги бу кўзга кўринган истак – бу мутлақо узоқни кўра олмаслик ва нопрофессионал ҳаракат», — деди Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков.
Столтенбергнинг позицияси «ўта провокацион ва хавфли», дея қўшимча қилди Песков.
Сешанба куни чоп этилган интервьюсида Столтенберг ўтган ҳафта Россия президенти Владимир Путиннинг Украинага Россия ҳудудига чуқур зарба бериш учун Ғарб томонидан етказиб берадиган узоқ масофали қуроллардан фойдаланишига рухсат бериш Ғарбнинг Россия билан тўғридан-тўғри урушаётганини англатади, деган огоҳлантиришини рад этди.
20-22 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
21 ноябрь куни Халқаро жиноят суди Ғазо секторида инсониятга қарши ва уруш жиноятлар содир этгани учун Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер берди.
The Washington Post газетасининг ёзишича, Кремль Украина масаласида муросага келишга тайёр эмас ва музокараларни фақат куч позициясидан олиб боришга интилмоқда.
Россия ТИВ раҳбари ўринбосарининг фикрича, иттифоқ мамлакатлари совуқ уруш даврида қўлланилган мудофаа режаларига кўп жиҳатдан ўхшаш мудофаа режаларини қабул қилган.
Россия президенти Владимир Путиннинг Орешник ва Ғарб ҳаво мудофааси ўртасидаги «технологик дуэль» таклифи янги рус ракетасининг заиф томонлари ҳақидаги саволга жавоб бўлди.
Россия президенти Владимир Путин Россия махсус хизматлари Украинага Россияда «террорчилик ҳужумлари» қилиш имконини берган «энг оғир хатолар»га йўл қўйганини айтди.
Президент Владимир Путиннинг таъкидлашича, Россия кучлари Украинадаги асосий мақсадлари сари олға интилмоқда ва ҳар куни муҳим ҳудудларни қўлга киритмоқда.
“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳва маҳсулотларининг республикамиз ҳудудига олиб кирилиши ва ички ҳудуддаги яширин айланмасига чек қўйишди.