Германия тез орада Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этади

Германия тез орада Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этади

Германия ҳукумати яқин вақт ичида Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш учун қўшимча 397 миллион евро ажратиш ниятида.

Бу ҳақда Молия вазирлигининг Бундестаг (Германия парламенти) бюджет қўмитасига йўлланган мактубида айтилган.

Янги ёрдам пакети Украина қуролли кучлари учун ҳаво ҳужумидан мудофаа ускуналари, учувчисиз самолётлар ва ҳарбий техника сотиб олиш учун ишлатилиши кутилмоқда.

Молия вазирлиги маълумотларига кўра, йил охиригача Украинага уни қўллаб-қувватлаш учун тахминан 1,42 миллиард евро керак бўлади. Бу 2024 йилги бюджетда назарда тутилганидан роппа-роса 397 миллион еврога кўпдир. Қўшимча маблағ ажратиш учун парламентнинг розилиги талаб қилинади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!