«Қоҳбус»: Ливанлик офтальмологлар ҳайратда

«Қоҳбус»: Ливанлик офтальмологлар ҳайратда

Ливанда алоқа воситаларининг портлаши натижасида қурбонлар сони 20 кишига етди, бир неча юз киши жароҳат олди. Ливанлик офтальмологлар бу ҳолатни «қоҳбус» деб аташади.

Ливандаги жарроҳлар Исроил ҳужуми пайтида пейжерлари ва маиший техникалари портлаган 3000 га яқин одам орасида кўрган даҳшатли жароҳатларнинг узун рўйхатини ошкор қилди.

Байрутдаги Маунт Ливан университети касалхонасининг офтальмологи профессор Элиас Варрак чорак аср давомида ҳеч қачон бунчалик кўп кўзни олиб ташлашга мажбур бўлмаганини айтди ва бу тажрибани «даҳшатли туш» деб атади.

«Беморларнинг кўпчилиги 20 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар эди, баъзи ҳолларда иккала кўзни ҳам олиб ташлашга мажбур бўлдим», деди шифокор.

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Волкер Турк Ливандаги пейжер портлашларида икки бола ҳалок бўлганини тасдиқлади: бири 8 ёшли қиз ва 11 ёшли ўғил.

Расмий Тел-Авив ҳозирча воқеага изоҳ бермади, бироқ Ҳизбуллоҳ айбни тўғридан-тўғри Исроилга юклади ва қасос олишга ваъда берди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!