Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат мудофаа экспортини Украинага йўналтирганлиги ҳақидаги хабарларни "спекуляция" деб атади

Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги мамлакат мудофаа экспортини Украинага йўналтирганлиги ҳақидаги хабарларни "спекуляция" деб атади

Аввалроқ Reuters агентлиги мудофаа саноати вакиллари, шунингдек, Европа ва Ҳиндистоннинг бир неча расмийларига таяниб, Ҳиндистон Европа давлатлари ҳинд мудофаа компанияларидан артиллерия снарядларини сотиб олаётганидан ва кейинчалик уларни Украинага етказиб бераётганидан хабардор эканини маълум қилган эди.

Тhe Economic Times нашри ҳам Киев учун Ҳиндистондан ўқ-дорилар сотиб олингани ва кейинчалик Европа Иттифоқи давлатиларидан бири орқали Украинага етказилганлиги ҳақида манбаларига таяниб ёзган эди. Нашр манбаларининг сўзларига кўра, январь ойида Ҳиндистон хавфсизлик идоралари ушбу масала бўйича тергов бошлаган. Кейинроқ Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳам Украинага артиллерия снарядлари юборилганини рад этган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!