Германия Марказий Осиёни ўз томонига ўтказа олмади

Германия Марказий Осиёни ўз томонига ўтказа олмади

Германия канцлери Олаф Шольцнинг Марказий Осиёга ташрифининг иқтисодий таркибий қисми муваффақиятли деб ҳисобланиши мумкин бўлсада, сиёсий томони унчалик самарали бўлмаган, дейилади The Diplomat сайтида чоп этилган мақолада.

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаевнинг Россияни жанг майдонида мағлуб этиб бўлмайди, тинчлик музокараларига ўтиш зарур, деган сўзлари ҳам шундан далолат беради.

Натижада, Шольцнинг ташрифи Марказий Осиёнинг Ғарб ёки Россия томонига ўтмаслигини яна бир бор тасдиқлади. Минтақа давлатлари фақат ўз манфаатларидан келиб чиқиб, таклиф қилган ҳар бир киши билан бажонидил ҳамкорлик қилишни маъқул кўради, лекин эксклюзив мажбуриятларни олишга тайёр эмас. Европа улар учун кўпчилик орасида фақат битта ҳамкорга айланди.

Германиянинг инсон ҳуқуқлари масаласини кўтаришга уринишлари ҳам муваффақиятсизликка учради. Бунинг ўрнига Ўзбекистон ва Туркманистон Берлинга Афғонистонга нисбатан прагматикроқ ёндашишни ва Толибон билан муносабатларни нормаллаштиришга ҳаракат қилишни таклиф қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!