Ливан Исроилга зарба берди

Ливан Исроилга зарба берди

Ливандан портловчи моддалар ўрнатилган дронлар Исроил шимолига зарба берди.

Исроил армиясининг маълум қилишича, Ливандан Исроилга бир нечта учувчисиз учиш аппаратлари ўтиб, мамлакат шимолида ёнғин келиб чиқарган.

Ўт ўчирувчилар, Байт Ҳиллел яқинида содир бўлган ёнғинни ўчириш устида ишламоқда, дея маълум қилди армия, қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.

Шунингдек, Яара яқинида портловчи моддалар ўрнатилган УАВ ҳам аниқланган.

Исроил матбуоти бир неча кишининг жароҳатлангани ҳақида хабар берди, бироқ армия бу хабарларни ҳали тасдиқламади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!