Грузия парламенти “Оилавий қадриятлар ва вояга етмаганларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунни учинчи якуний ўқишда маъқуллади, деб ёзади NewsGeorgia.
Қонун лойиҳасини 84 депутат қўллаб-қувватлади, мухолифат эса овоз беришда қатнашмади. Ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси қонунни кўриб чиқиш учун тақдим этди. Мухолифат парламент ишини бойкот қилди ва овоз беришда қатнашмади.
Таклиф этилаётган тузатишлар бир жинсли никоҳлар, бир жинслиларни фарзандликка олиш ва трансгендерликга ўтишни тақиқлайди. Шифокорларга трансгендерга ўтишни осонлаштирадиган операциялар ва бошқа манипуляцияларни бажариш тақиқланади. Бундай тартибларни амалга ошириш жиноий жавобгарликка, шу жумладан озодликдан маҳрум қилишга олиб келади. Бундан ташқари, таълим ташкилотлари ва оммавий ахборот воситаларида бир жинсдаги муносабатларни “таништириш”га қаратилган ахборотни реклама қилиш ва тарқатиш тақиқланади. Шунингдек, “тарғибот”га қаратилган оммавий йиғилишлар (йиғилиш ёки намойишлар) ўтказиш ҳам тақиқланади.
“ЛГБТ ташвиқотини” тақиқловчи қонун Европа Иттифоқи томонидан танқид қилинди. Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель Грузия ҳукуматини ЛГБТ ташвиқотини тақиқловчи қонунни бекор қилишга чақириб, бу мамлакатни Европа Иттифоқига қўшилишдан янада узоқлаштиришини таъкидлади.
“Мен Грузияни мамлакатнинг ЕИга йўлини янада издан чиқарадиган қонунчиликни қайтариб олишга чақираман”, — деб ёзди Боррель ижтимоий тармоқдаги Х саҳифасида.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
«Манчестер Юнайтед»даги собиқ жамоадоши Рио Фердинанд билан
мулоқотда Роналду фаолияти давомида 1000 та гол урган биринчи футболчи бўлиш истагини билдириб, шундай деган эди...
Бундан тўрт кун олдин, яъни 2024 йил 23 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 600-сонли қарори қабул қилинди.
Маҳаллий соғлиқни сақлаш идоралари 7 октябрдан бери Исроил ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 42 344 киши ҳалок бўлганини, яна 99 013 киши жароҳат олганини тасдиқлади.
Душанба куни Афғонистоннинг Эзгуликни тарғиб қилиш ва иллатларнинг олдини олиш вазирлиги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини эълон қилди.
2022–2024 йилларда Украина билан чегарада жойлашган Белгород, Курск ва Брянск вилоятларида 398 киши ҳалок бўлди, 1157 киши жароҳатланди, дея маълум қилди Россиядаги Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари (омбдусмен) Татяна Москалкова.
АҚШ президентлигига номзод Доналд Трампга суиқасд уюштиришга урингани учун ҳибсга олинган шахс сиёсатчига зарар етказишни ният қилмаган бўлиши мумкин, деб тан олди америкалик сиёсатшунос Малек Дудаков Лента.ру билан суҳбатда. Унинг таъкидлашича, АҚШ разведка идоралари аввалги суиқасдлардан кейин Трампни ҳимоя қилишда ҳушёрликни ошира бошлаган.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг тинчликпарвар кучлари 1978 йилдан бери Ливанда жойлашган, аммо бугунги кунда улар Исроил томонидан таҳдид қилинмоқда.