Молдова Бош штабининг собиқ раҳбари Игор Горган давлатга хиёнатда айбланди

Молдова Бош штабининг собиқ раҳбари Игор Горган давлатга хиёнатда айбланди

Аввалроқ The Insider нашри Горганни Россия ҳарбий разведкасига (ГРУ) маълумотлар етказиб берганлиги ҳақида ёзган эди.

"Прокурорлар томонидан илгари эълон қилинган ишда иштирок этган шахсга айбланувчи мақоми берилди", —дея маълум қилди Молдова прокуратурасининг уюшган жиноятчилик ва алоҳида ишларга қарши кураш бошқармаси матбуот котиби Эмил Гайтур.

ТV8 телеканали ва Тhe Insider нашри Гайтурнинг шарҳида тилга олинган шахс Горган ҳақида эканлигини билдиришган.

Игор Горган 2021 йилда Молдова Мудофаа вазирлигидаги лавозимидан бўшатилган эди. Жорий йилнинг июнь ойида Тhe Insider ва Молдованинг “Маленькая страна” нашри у кўп йиллар давомида Россия ҳарбий разведкаси учун маълумот етказувчи бўлганини хабар қилган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!