Сенат 2019 йилга давлат бюджетини маъқуллади

Сенат 2019 йилга давлат бюджетини маъқуллади

Олий Мажлис Сенати пайшанба кунги мажлисда 2019 йилга давлат бюджетини ЯИМ 1,1 фоизи ёки 4,5 трлн сўм миқдоридаги дефицит билан маъқуллади. Шу ҳафта парламент қонунчилик палатаси томонидан тасдиқланган бюджет лойиҳаси бош вазир ўринбосари, молия вазири Жамшид Қўчқоров томонидан тақдим этилди. 

Давлат бюджети параметрлари 2019 йилга режалаштирилган ЯИМнинг 2018 йилга нисбатан 5,4 фоизга ўсиши, инфляция - 15,5 фоиз даражасида ҳисобга олинган ҳолда маъқулланди.

Бюджет даромад қисми ЯИМга 24,2% ёки 102,6 трлн сўм миқдорида, харажатлари - ЯИМга 25,3 фоиз ёки трлн сўм миқдорида таъминланиши режалаштирилган.

Бу йил Ўзбекистон давлат бюджети ва макроиқтисодий кўрсаткичлар келгуси уч йил учун биринчи марта прогноз қилинди. Шу билан бирга, 2020-2021 йилларда бюджет дефицитини ЯИМга нисбатан 0,1%гача камайтириш режалаштирилган. Уни қоплаш учун 3 трлн сўмлик давлат қисқа муддатли облигацияларини чиқариш мўлжалланмоқда.

Ҳукумат 2020 йилда ЯИМ ўсишини 6 фоизга, 2021 йилда - 7 фоизга, инфляция даражаси пасайишини - мос равишда 12,6 фоиз ва 9,9 фоизга прогноз қилмоқда.

Ўзбекистоннинг 2018 йилга мўлжалланган бюджети ўтган йилнинг декабрь ойида ЯИМ 0,02 фоиз профицит билан тасдиқланганди. Кузда ҳукумат параметрларни ўзгартирди ва 1,2 фоиз дефицитни, ЯИМ 5,2 фоизга ўсиши, инфляция - 18,8 фоиз бўлишини прогноз қилди.

Kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!