Саратон касаллигига чалинган мураббий Свен-Йоран Эрикссон хайрлашув мактубини ёзди

Саратон касаллигига чалинган мураббий Свен-Йоран Эрикссон хайрлашув мактубини ёзди

Свен-Йоран Эрикссон хайрлашув мурожаатини ёзди.

Англия терма жамоаси ва кўплаб клублардаги фаолияти билан машҳур бўлган швециялик мутахассисга январь ойида саратон касаллигининг терминал босқичи ташхиси қўйилган эди.

- Яхши ҳаёт кечирдим. Ўйлашимча, ҳаммамиз оламдан ўтадиган кунимиздан қўрқамиз. Лекин, ҳаёт - бу ўлим ҳам демакдир. Уни борича қабул қилишни ўрганишимиз керак.

Сиз мени қўлидан келган барча ишни қилишга ҳаракат қилган яхши инсон сифатида эслаб қоласиз деб умид қиламан. Хафа бўлманг, табассум қилинг. Ҳаммаси учун раҳмат, мураббийлар, футболчилар, мухлислар... ҳаммаси ажойиб ўтди. Ўзингиз ва ҳаётингиз учун ғамхўрлик қилинг. Уни яшанг. Хайр!


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!