Самарқандда биринчи марта операция ёрдамида эхинококк олиб ташланди

Самарқандда биринчи марта операция ёрдамида эхинококк олиб ташланди

Самарқанд вилояти Пахтачи туман марказий шифохонасида биринчи марта 53 ёшли беморнинг жигар, талоқ, бачадон, қорин парда орти соҳаси, қорин бўшлиғининг барча соҳаларидан 21 та эхинококк ўсимта жарроҳлик операцияси ёрдамида олиб ташланди, деб хабар бермоқда Turon24.

Саккиз соат давом этган жарроҳлик операциясини Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиалининг етакчи жарроҳлари Олимжон Хўжамов, Искандар Шоназаров ва Йўлдош Кулиевлар амалга оширишди.

“Бу жудаям мураккаб ва қиммат жарроҳлик операцияси бўлиб, шу пайтгача фақатгина пойтахтда амалга оширилар эди, – деди Олимжон Хўжамов. – Бу орқали нафақат 53 ёшли бемор узоқ масофага бормасдан саломатлигини тиклади, балки олис туманда ҳам қийин жарроҳлик операцияларини ўтказиш имкони борлиги исботланди”.

Туман тиббиёт бирлашмасининг маълум қилишича, одатда бундай операциялар учун ўртача 15-20 млн сўм сарфланади. Пахтачида ўтказилган мазкур операция эса бепул амалга оширилган.

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!