Россиядаги қамоқхонада қўриқчиларни ўлдирган террорчиларнинг икки нафари ўзбекистонлик бўлиши мумкин

Россиядаги қамоқхонада қўриқчиларни ўлдирган террорчиларнинг икки нафари ўзбекистонлик бўлиши мумкин

Аввалроқ Россиянинг Волгоград вилоятида 19-колония маҳкумлари ахлоқ тузатиш муассасаси ходимларини гаровга олгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзларини "Ислом давлати" аъзоси деб эълон қилган маҳбусларнинг шахси аниқланди.

— Рамзидин Тошев, 28 ёшда, Ўзбекистонлик. 2023 йил 25 октябрда 8 йилга озодликдан маҳрум қилинган (Наркотик моддаларни савдо қилишга уриниш).

— Рустамчон Навруз, 23 ёшда, Тожикистонлик. 2022 йил 23 июнда 7 йилга озодликдан маҳрум қилинган (Наркотик моддаларни савдо қилишга уриниш).

— Назирчон Тонов, 28 ёшда, Тожикистонлик. 2023 йил 19 апрелда 8,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган (Наркотик моддаларни савдо қилишга уриниш).

— Темур Хусинов, 29 ёшда, Ўзбекистонлик. 2018 йил 9 ноябрда 6 йилга озодликдан маҳрум қилинган (Соғлиққа қасддан оғир шикаст етказиш).

Улар ҳозирда Россия ҳукуматидан вертолёт ва 2 миллион АҚШ доллари талаб қилишмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!