Россияда ёнаётган нефть омборига яна ҳужум уюштирилди

Россияда ёнаётган нефть омборига яна ҳужум уюштирилди

Пролетарскдаги (Россия Федерациясининг Ростов вилояти) нефть базаси яна дронлар томонидан ҳужумга учради, деб хабар қилмоқда Россия телеграм-каналлари.

Расмий равишда на минтақавий ҳокимият, на Россия Мудофаа вазирлиги бу маълумотга изоҳ бермади.

Уларнинг сўзларига кўра, нефть базасига зарба 23 август куни Москва вақти билан соат 05:00 атрофида Украина дронлари томонидан амалга оширилган. Қурбонлар ҳақида маълумотлар йўқ.

Шу билан бирга, Ростов нашри 161.ру нинг хабарига кўра, тахминан соат 3:30да маҳаллий аҳоли бир нечта кучли портлашларни эшитишган. Мудофаа вазирлигининг қайтарилган ҳужумлар ҳақидаги сўнгги ҳисоботида фақат Белгород ва Курск вилоятлари кўрсатилган.

Нефть базасида ёнғин давом этмоқда, у 18 август куни дронларнинг аввалги зарбасидан кейин бошланган. Нефть базасининг деярли бутун ҳудуди ёнғин ичида қолган, бироқ керосин баклари дахлсиз қолмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!