Россияда қамоқхонани қўлга олганлар снайпер билан ўлдирилди

Россияда қамоқхонани қўлга олганлар снайпер билан ўлдирилди

Россия хавфсизлик хизматлари жума куни колонияда гаровга олиш уюштирган тўрт маҳбусни отиб ўлдирди. Улар тўрт нафар ходимни пичоқлаб ўлдиргани айтилмоқда.

«Россия миллий гвардиясининг Волгоград вилоятидаги махсус бўлинмаларининг снайперлари тўртта аниқ ўқ билан қамоқхона ходимларини гаровга олган тўрт нафар маҳбусни зарарсизлантирди. Гаровга олинганлар озод қилинди», — дея хабар берди Россия миллий гвардияси.

Федерал қамоқхоналар хизмати тўрт нафар маҳбуснинг ҳаммаси ўлдирилганини айтди. Унда айтилишича, колониянинг тўрт нафар ходими пичоқланган ва жароҳатлардан вафот этган, қолганлари эса шифохонага етказилган. Унда айтилишича, жами саккиз нафар қамоқхона ходими ва тўрт нафар маҳкум гаровга олинган бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!