Россияда МДҲ мамлакатларидан бўлган ноқонуний мигрантлар сони очиқланди

Россияда МДҲ мамлакатларидан бўлган ноқонуний мигрантлар сони очиқланди

Россияда 700 мингдан зиёд МДҲ мамлакатларидан бўлган мигрантлар бор. Бу ҳақда Россия ички ишлар вазири ўринбосари Александр Горовой Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Украина элчилари билан учрашувда маълум қилди, дейилади ИИВ сайтида.
Россия ИИВ апрель ойида ноқонуний мигрантларга идоранинг ҳудудий органларига рўйхатдан ўтиш ва зарурий ҳужжатларини расмийлаштиришни тавсия қилганини эслатган.
“Бунга қарамасдан, ҳамма чет эл фуқаролари ҳам ИИВ мурожаат қилишга шошилишмаяпти Бугунги кунда МДҲга аъзо давлатларнинг 700 мингдан зиёди фуқароси “сояда” қолишда давом этмоқда”, - дейилган хабарда.

Бундан ташқари, Горовойнинг сўзларига кўра, бу йил хорижий фуқаролар содир этган жиноятлар сони 5 фоизга ўсган. Гап жамоат тартибини бузиш ва оммавий жанжаллар ҳақида бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Россияда COVID-19 пандемияси муносабати билан 30 сентябрга қадар мигрантларнинг вақтинча бўлиш муддати узайтирилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!