Россия яширин сафарбарликни режалаштирмоқда

Россия яширин сафарбарликни режалаштирмоқда

Ҳарбийлар етишмовчилиги туфайли Россия яширин сафарбарликни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда Bild.

Турли ҳисоб-китобларга кўра, Украинадаги урушда 110 мингдан 140 минг нафаргача рус аскари ҳалок бўлган. Украинадаги маҳсус ҳарбий операцияда иштирок этувчилар катта тўловлар эвазига жалб қилинмоқда. Москва йил бошидан буён фронтдаги қўшинлари сонини 400 минг кишидан 600 мингга оширди, йил охирига қадар эса уни 800 мингга етказишни режалаштирмоқда.

Bild таҳлилчиларининг ёзишича, ҳарбий хизматга жалб этилувчи инсон ресурслари тугаб бормоқда, шунинг учун Путин Украина Қуролли Кучларининг Курск вилоятидаги ҳужумидан фойдаланган ҳолда, расмий равишда эълон қилмасдан яширин сафарбарликни бошлаши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!