Россия Telegram’ни блоклаши мумкин

Россия Telegram’ни блоклаши мумкин

Россияда Telegram фойдаланувчилари 19 август кечаси мессенжер фаолиятида узилишларга дуч келди. «Сбой.рф» ва Downradar статистика сервисларига кўра, асосан Москва ва Санкт-Петербургдаги фойдаланувчилар мессенжерга VPN’сиз кира олмай қолган.

Интернет ҳимояси жамияти директори ва Telegramʼдаги «ЗаТелеком» канали муаллифи Михаил Климарёвнинг таъкидлашича, носозлик Россия ҳукумати томонидан Telegram’ни блоклаш ёки узиш бўйича ўтказилган тест натижасида юзага келган бўлиши мумкин.

Унинг фикрича, мессенжер фақат Россияда ишламай қолгани бунга исбот бўла олди. Дунёнинг турли давлатларидаги интернет-ресурслар фаолияти тўғрисида маълумот тўпловчи Downdetecor сервиси бошқа мамлакатларда Telegram билан носозлик кузатилганини қайд этмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!