Жорий йилнинг август ойида Малта байроғи остида сузувчи МV Ruby юк кемаси (БААнинг Ruby Enterprise компаниясига тегишли) Мурманск вилоятининг Кандалакша шаҳридаги портни тарк этди. Унинг бортида 20 минг тонна аммиакли селитра бор. Африка томон сузаётган кема йўлда шикастланди.
Сентябр ойи бошида кема Норвегиянинг Тромсё портида кўздан кечирилган ва таъмирлаш учун бошқа портга жўнатилган.
Литва расмийлари юк кемасини Клайпеда портига киришига рухсат бермади. Мамлакат расмийлари кемани "сузувчи мега-бомба" деб атади ва Россия томонидан қўпорувчилик эҳтимолидан хавотир билдирди.
Малта ҳам кеманинг ўз ҳудудига киришига рухсат бермади. Европа давлатлари 2020 йил август ойида Байрут портида содир бўлган портлаш такрорланишидан хавотирда. Ўшанда Байрут портида 2750 тонна аммиакли селитра портлаши оқибатида 280 киши ҳалок бўлган ва 6000 киши жароҳатланган эди. Шунингдек, порт ва унга туташ ҳудуддаги кўплаб биноларга зарар етган эди.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов ўтган ҳафта АҚШ штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, генерал Чарлз Браунга қўнғироқ қилди.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Тожикистоннинг Суғд вилояти Конибодом туманида 8 декабр куни бир оиланинг олти аъзоси — эр-хотин ва уларнинг тўрт нафар фарзанди қотиллик қурбонига айланди.
"Биринчи кунданоқ сиз: «Аллоҳ буюкдир», деб айтдингиз. У раҳмон ва раҳмлидир, дедингиз. У оламларнинг Роббидир, дедингиз. Сиз фақат Унга ишондингиз. Фақат Ундан ёрдам сўрадингиз...".
Айни вақтда «Абу Валид» лақаби билан интернетга видео тасвирлар жойлаб бораётган Нуриддинов Худоёр Бахтиёр ўғлига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.
Башар ал-Ассад ва унинг оиласига сиёсий бошпана бериш қарорини Россия президенти Владимир Путин қабул қилди, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий ПесковБир кун аввал ТАСС Кремлдаги манбага таяниб . Суриянинг собиқ президенти ва унинг оила аъзолари Москвага етиб келгани ҳақида хабар берган эди.
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёлга хорижга чиқиш тақиқланди. Бу ҳақда душанба куни бўлиб ўтган парламент эшитувида мамлакат адлия вазирлиги вакили маълум қилди, дея Reuters хабар берди.