Ливан якшанба куни БМТ Болалар жамғармасидан (ЮНИСEФ) 25 тонна тиббий ёрдам олди, деб ёзади Xinhua.
Байрутдаги Рафик Ҳарири халқаро аэропортида ўтказилган хайрия маросимида иштирок этган Ливан Соғлиқни сақлаш вазири Фирас Абяд ёрдамни "касалхоналар ва соғлиқни сақлаш секторидаги қийин вазиятни ҳисобга олган ҳолда муҳим ёрдам" деб атади.
- Бу туфайли бизнинг шифохоналаримиз ишини давом эттиради ва тиббий ёрдамга муҳтож 1,2 миллион кишига ёрдам беради, - деди Фирас Абяд.
ЮНИCEФнинг Ливандаги вакили Эдуард Бейгбедер тадбир давомида дори-дармонлар миқдори 67 тоннани ташкил этишини ва “бир неча турдаги касалликлардан азият чекаётган 700 минг кишига ёрдам бера олишини” айтди.
Шунингдек, якшанба куни тушдан кейин Ливан Бош вазири Нажиб Микати ташриф буюрган БМТнинг қочқинлар бўйича Олий комиссари Филиппо Гранди билан учрашиб, уни Ливандаги суриялик қочқинлар инқирозини ҳал қилишга ёрдам беришга чақирди.
- Минглаб ливанликлар ўз ватанларида қочқинга айланишди ва Ливан энди суриялик қочқинлар юкини кўтара олмайди, — дейилади Н.Микати идораси томонидан тарқатилган баёнотда.
Н.Микатининг айтишича, бу азоб-уқубатларга барҳам беришнинг ягона ечими Исроил тажовузини тўхтатиш ва 1701-сонли резолюцияни амалга ошириш учун зудлик билан ўт очишни тўхтатишдир.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.