2023 йил октабр ойида анклавда операция бошланганидан бери Исроил ҳарбий ҳаракатлари натижасида Ғазо секторида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 41,9 мингга яқинлашмоқда.
«Исроилнинг 2023 йил октабр ойидан бери Ғазодаги ҳаракатлари натижасида ҳалок бўлганлар сони 41 870 нафарга етди, яна 97 166 киши жароҳат олди», — дейилади департаментнинг хулосасида. Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги, «сўнгги 24 соат ичида Исроилнинг Ғазонинг турли ҳудудларини ўққа тутиши ва бомбалаши натижасида 45 фаластинлик ҳалок бўлди ва 256 киши яраланди» деб қўшимча қилди.
Вазирлик шунингдек, исроилликларнинг Ғазо сектори марказидаги мактаб ва масжидга уюштирган тунда уюштирган зарбалари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 26 кишига етганини, «ўнлаб одамлар яраланганини» таъкидлади. Қурбонлар сони ҳақида аниқ маълумотлар берилмаган. Аввалроқ Ал-Жазира 24 киши ҳалок бўлгани ва 93 киши жароҳат олгани ҳақида хабар берган эди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Финландия бош вазири Петтери Орпо мамлакат иқтисодиёти жуда ёмон аҳволда эканини, бунинг асосий сабаби Россия томонидан келаётган таҳдидлар билан боғлиқлигини айтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.