Америкалик хонанда Тейлор Свифт Forbes’нинг дунёдаги энг бадавлат аёл қўшиқчилар рейтингида биринчи ўринни эгаллади, деб ёзмоқда “Unian.net” нашри.
Свифтнинг бойлиги 1,6 миллиард долларга баҳоланмоқда. Ушбу суммадан тахминан 600 миллиони концертлар ва гонорарлардан келган, худди шунча миқдор мусиқий альбомлардан тушган даромадларга тўғри келади.
125 миллион доллар маблағ қўшиқчининг кўчмас мулкларга киритган сармоясига тегишли. Шунингдек, юлдузнинг капитали дунё бўйлаб гастрол сафарлари, стриминг платформаларидан тушган рекорд даражадаги даромадлари ҳамда сотилган дискларидан келган фойда орқали кўтарилиб бормоқда.
34 ёшли Тейлор Свифт 1,4 миллиард доллар бойликка эга бўлган яна бир машҳур хонанда — Рианнани ортда қолдирди. Forbes нашри қайд этишича, Тейлор Свифт жорий йилнинг апрель ойида бутунжаҳон миллиардерлар сафига киритилди. У ўтган йилда бешта қитъа бўйлаб Тhе Eras Tour гастрол сафарларида бўлди ва миллиардерлар рейтингига фақатгина қўшиқлари ва концерт дастурлари асосида кирган биринчи хонандага айланди.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Айни кунларда Америка Қўшма Штатларида Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Турнирда Илгиз Танташев бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси ҳам иштирок этишмоқда.
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.