Ғазо бомбаланаётганига бир йил бўлди: куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига роппа-роса бир йил бўлди. Охирги 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️Босқинчилар Дайр ал-Балаҳ, Жабалия лагери ва Рафаҳга ҳужум қилди. Сўнгги 24 соат ичида исроиллик босқинчи кучлари Ғазо секторида оилаларга қарши учта оммавий қотилликни амалга оширди, камида 45 фаластинлик ҳалок бўлди ва 256 киши яраланди.
▪️7 октябрдан бери Исроил ҳужумида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 41 870 кишига етди, яна 97 16 6 киши яраланган. Қурбонларнинг аксарияти аёллар ва болалардир.
▪️Исроил самолётлари Дайр ал-Балаҳдаги Ал-Ақса касалхонаси ҳудудида қурилган чодирларни ўққа тутди. Ал-Жазира журналисти яраланган.
▪️Босқинчилар бостириб кирганидан кейин минглаб фаластинликлар Жабалия лагерини тарк этишмоқда. Бу ерда Рафаҳдан кўчирилган 162-дивизия жойлашган.
▪️Ал-Қассам бригадалари урушдан бир йил ўтиб озодлик курашини давом эттирмоқда. Жабалия лагеридаги босқинчилар йўқ қилинди.
▪️Ғарбий Соҳилда ишғолчилар Байтлаҳм, Ал-Халил ва Қалкилияга бостириб кирди. Бир кекса фаластинлик босқинчилар уйига бостириб кириб, уни калтаклаганидан кейин вафот этди.
▪️Ҳизбуллоҳ Ҳайфадаги Кармел ҳарбий базаси ва Тибериядаги Нимра базаларига ракеталар учирди. 10 босқинчи яраланган.
▪️Ливанда Исроил самолётларининг тунги бомбардимонлари натижасида 12 киши ҳалок бўлди, 20 дан ортиқ киши яраланди.
▪️Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Хоманаий: Ал-Ақса тўфон операцияси Исроилни 70 йил орқага қайтарди.