Футзал бўйича терма жамоамизнинг Жаҳон чемпионатидаги иштирокига бағишланган йиғилиш ўтказилди. ЎФА раҳбарияти ҳамда бош мураббий Хосе Венансио Лопес қатнашган йиғилишда жамоамизнинг мусобақадаги иштироки танқидий кўриб чиқилди.
Терма жамоамиз ўйинидаги камчиликлар таҳлил қилиниб, уларни бартараф этиш масалалари муҳокама қилинди. Йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш, терма жамоага номзод футболчиларни етказиб бериш йўлида турли ёш тоифасида футзал терма жамоаларини ташкил этиш, клублар ўртасидаги турнирларни кўпайтириш бўйича таклифлар берилди. Юртимиздаги иқтидорли ёш футзалчиларга кўпроқ ўйин амалиёти бериб, турнирларга жалб этиш орқали уларга яхши натижаларга эришиш мумкинлиги айтилди.
Хосе Венансио ЎФА раҳбариятига терма жамоа бош мураббийи сифатида ишлаш имконият берилгани учун миннатдорчилик билдирди. Ўтган мусобақалар давомида ЎФА томомидан барча шароитлар тақдим этилганини қайд этди. Испаниялик мутахассис Ўзбекистондаги фаолияти давомида завқ билан ишлагани, барча мутахассислар унга кўмаклашганини айтиб, келгусида дўстона алоқаларни сақлаб қолиб, ҳар қандай ёрдамга тайёр эканлигини маълум қилди.
Ўз навабтида, ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Ирматов испаниялик мутахассисга терма жамоадаги фаолияти учун миннатдорчилик билдириб, унга омад тилади.
Хосе Венансио Лопес билан тузилган шартнома якунланди.
Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов ўтган ҳафта АҚШ штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, генерал Чарлз Браунга қўнғироқ қилди.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
«Bulgartransgaz келишувдаги мажбуриятларини қатъий бажаришни давом этади ва хизмат ҳақи тўланмаса, табиий газ транзитига йўл қўймайди», — дейди мамлакат энергетика вазири Владимир Малинов.
Суриядаги фуқаролар уруши давомида шафқатсизлиги ва мухолифатга қарши кураши билан машҳур бўлган Башар Асаднинг амакиваччаси ва Миллий мудофаа кучларига раҳбарлик қилган Сулаймон Асад мухолифат томонидан осиб ўлдирилди.
«Мигрант Сервис» платформаси директори Андрей Кладов 2025 йилда Россияда қайси соҳаларда мигрантларнинг хизматига талаб энг юқори бўлишини маълум қилди.
Айни вақтда «Абу Валид» лақаби билан интернетга видео тасвирлар жойлаб бораётган Нуриддинов Худоёр Бахтиёр ўғлига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.