Эрон зарбасидан кейин Исроил ҳаво кучлари базасининг сунъий йўлдош тасвирлари эълон қилинди

Эрон зарбасидан кейин Исроил ҳаво кучлари базасининг сунъий йўлдош тасвирлари эълон қилинди

Ассоcиатед Пресс агентлиги Исроилнинг Негев чўлидаги «Неватим» базасидаги вайронагарчиликларнинг сунъий йўлдош тасвирларини эълон қилди.

Аввалроқ Эрон Исроилнинг энг янги самолётларини йўқ қилганини маълум қилганди.

Расмда учиш-қўниш йўлагига зарар етгани кўрсатилган. Асосий учиш-қўниш йўлагига туташган бинолардан бирининг томида катта тешик кўринади.

Шунингдек, сунъий йўлдош тасвирларида атрофга сочилиб ётган бинонинг йирик бўлаклари тасвирланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!