Балужистон озодлик армияси Хитой компанияси автомобиллари колоннасини портлатиб юбориш учун жавобгарликни ўз зиммасига олди, деб хабар беради BBC.
Покистоннинг Карачи шаҳри аэропорти яқинида 6 октябрь куни хитойликлар бўлган автомобиль колоннаси портлатиб юборилди.
Маълум қилинишича, автомобилларда Хитойнинг Покистонда электр станциялари қураётган компанияси вакиллари бўлган. Ҳодиса оқибатида камида икки нафар Хитой фуқароси ҳалок бўлган. Хитойнинг Покистондаги элчихонаси бир киши яраланганини маълум қилган. Покистон полицияси эса касалхонага ўн нафар ярадор етказилгани, бирининг аҳволи оғирлигини айтган.
Хитой элчихонаси баёнотида колоннада кетаётган мамлакат фуқаролари Муҳаммад бин Қосим портида иккита кўмир электр станциясини қураётган Port Qasim Power Generation Co Ltd компаниясида ишлашини маълум қилди. Ушбу порт Покистоннинг энг йирик шаҳри Карачи мегаполиси каби Балужистонда эмас, балки қўшни Синдҳ вилоятида жойлашган.
Портлаш учун масъулиятни Балужистон озодлик армияси — Балужистон вилоятини Покистондан ажратишни талаб қилувчи исёнчи гуруҳ ўз зиммасига олган. У кўп йиллардан буён мамлакатдаги турли объектларда ишловчи хитойликларга ҳужум уюштириб келмоқда ва фойдали қазилмаларга бой вилоятдаги Хитой лойиҳаларидан олинадиган даромаднинг адолатли улушини олмаётганини айтмоқда.
Дам олиш кунлари республика ҳудудига Каспий денгизи жанубидан нам ва нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда. Ҳудуднинг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат марказий ва шарқий ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда айрим жойларда кучли бўлиши, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин.
Украина урушида 3000 га яқин этник қозоқ ҳалок бўлди, улар ўз ихтиёри билан Россия армияси сафига қўшилганлар ҳам, сафарбар қилинганлар ҳам, деб хабар бермоқда «Orda» ушбу маълумотларни тўплаётган кўнгиллиларга таяниб.
Бундан тўрт кун олдин, яъни 2024 йил 23 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 600-сонли қарори қабул қилинди.
Америка қамоқхонасида 12 йил вақт ўтказгандан сўнг баскетболчи Бритни Грайнер эвазига Россияга қайтган қурол савдогари Виктор Бут одатий иш билан шуғуллана бошлади. Энди у...
Жинсий тажовуз, хўрлаш, қасддан очлик, мажбурий антисанитария, уйқусизлик, диний амалларга қарши тақиқ ва жазо чоралари, барча шахсий буюмларни мусодара қилиш ва тегишли тиббий ёрдам кўрсатишдан бош тортиш – собиқ маҳбуслар Исроил қамоқхоналаридаги шароитларни шундай тасвирлайди.
Россия қўшинлари 2023 йил октябрь ойида Авдеевкани эгаллаш бўйича ҳужум операцияси бошланганидан бери ва 2024 йил ёзида Донетск вилоятининг ғарбида ҳужум операцияларининг фаоллашуви давомида Покровск ҳудудида камида бешта зирҳли техника ва танк дивизиясини йўқотди.
Италиянинг Генуя шаҳри кўчаларида 7-октабр куни ўзининг туғилган кунини нишонлайдиган Россия президенти Владимир Путинга табриклар ёзилган юзлаб варақалар пайдо бўлди . Фотосуратлар варақалар билан РИА Новости томонидан чоп этилди .
Берлинда Хамаснинг Исроилга ҳужуми йиллиги арафасида иккинчи кундирки , Фаластин ва Исроил тарафдорлари бўлган оммавий намойишлар бўлиб ўтмоқда . Бу ҳақда ТАСС мухбири хабар бермоқда .
2023 йил октабр ойида анклавда операция бошланганидан бери Исроил ҳарбий ҳаракатлари натижасида Ғазо секторида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 41,9 мингга яқинлашмоқда.