Бу ҳақда Украина бош вазири Денис Шмигал Словакия ҳукумати раҳбари Роберт Фицо билан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
"Украинанинг стратегик мақсади Россия газига нисбатан санкциялар жорий этиш ва Кремлни углеводородларни сотишдан тушадиган даромаддан маҳрум қилишдир. Нефть ва газ савдоси тажовузкорга урушни молиялаштириш имконини беради. Биз Европанинг барча давлатларини Россиянинг нефт ва газидан бутунлай воз кечишга чақирамиз, — дея таъкидлади Шмигал.
Шунингдек, у Украина ЕИ билан ассоциация тўғрисидаги битим ва Энергетика Хартияси шартномасига мувофиқ ўз мажбуриятларини бажаришда давом этишга тайёрлигини билдирди.
"Биз айрим давлатлар, хусусан, Словакиянинг Россиядан углеводородлар импортига кескин қарамлигини тушунамиз. Аммо етказиб беришни босқичма-босқич диверсификация қилишга умид қиламиз", — дея қўшимча қилди Украина ҳукумати раҳбари.
Украинанинг “Нафтогаз” ва Россиянинг “Газпром” компаниялари ўртасида газ транзити шартномаси 2019 йил декабр ойида тузилган, унинг муддати 2024 йилда тугайди. 2022 йилдан бери Россия билан уруш бошланганига қарамай, Украина келишув шартларини бажаришда ва Россия газининг Европага, жумладан Словакияга транзитини таъминлашда давом этмоқда.
Москва Яманнинг “Ансоруллоҳ” гуруҳи билан алоқада экани, Исроил ва унинг иттифоқчиларига қарши амалиётларида унга ёрдам бериш учун қурол жўнатаётгани АҚШнинг ғазабини қўзғатди.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
Украина Қуролли кучлари бош штаби 13 декабрь куни кечки ҳисоботида Донетск вилоятининг жануби-ғарбий қисмидаги Покровск ва Времивка йўналишларида «кескин вазият» ҳақида маълум қилди.
Жанубий Корея парламенти ўтган ҳафтада мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этишга муваффақиятсиз уриниш қилган президент Юн Сок Ёлга импичмент эълон қилиш учун овоз берди, деб хабар бермоқда “Yonhap”.
Таиланднинг Ум Пҳанг шаҳрида Қизил Хоч фестивалида портлаш содир бўлди, оқибатда 50 га яқин киши жароҳатланди, тўрт киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Ком Чад Луэк.
Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилишича, бугунги ҳужум пайтида Россия қўшинлари Украинага қарийб 93 та ракета ва 200 га яқин учувчисиз қурилма учирган.
Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушконинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг таъсирида катта иқтисодий зарар кўрмоқда.
Янги Сергели кўчасида содир бўлган ёнғин ҳақида маълумот 13 декабрь куни соат 16:12 да келиб тушган. Соат 16:19 да ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб келди.