2024 йил сентябрида Россия Украинада рекорд даражадаги йўқотишларга дуч келди. Россия қўшинларининг ўртача кунлик йўқотишлари, шу жумладан ҳалок бўлганлар ва ярадорлар кунига 1271 кишига етди.
Британия разведкаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич 2024 йилнинг май ойида қайд этилган аввалги энг юқори кўрсаткичдан ошиб кетди, ўшанда кунлик қурбонлар сони 1262 кишини ташкил қилган.
Можаро бошлангандан бери Россиянинг умумий йўқотишлари 648 минг кишидан ошгани тахмин қилинмоқда.
Британияда йўқотишлар сонининг кўпайиши жанговар ҳудуднинг кенгайиши, шу жумладан Харков ва Курск вилоятларидаги операциялар, шунингдек, фронтдаги жанглар шиддатининг ошиши билан боғлиқлиги таъкидланмоқда. Россия кучлари мудофаани ёриб ўтиш ва тактик ютуқларга эришиш учун рақамли устунликдан фойдаланиб, Украина кучларини кенгайтиришга интилишда давом этмоқда.
Ҳатто қишда ҳам, шароитлар одатда ҳарбий операцияларни ўтказишни қийинлаштирганда, Россия армиясининг йўқотишлари юқори бўлиб қолади - кунига тахминан 1 минг киши.
Қишки об-ҳаво шароити қурбонлар сонини камайтирмади, чунки Россия қулайроқ шароитларни талаб қиладиган маневр уруши ўрнига оммавий ҳужум тактикасини қўллашда давом этмоқда.
2025 йил 14 июль куни Исроил армияси Ғазо секторидаги бир нечта ҳудудларга кенг кўламли ҳаво ва артиллерия зарбаларини амалга оширди. Маҳаллий тиббий манбалар ва гувоҳларга кўра, ушбу ҳужумлар натижасида камида 11 фаластинлик ҳалок бўлган, ўнлаб тинч аҳоли жароҳатланган.
Маҳаллий манбаларга кўра, тўқнашувлар ҳар икки томон вакилларининг бир-бирларига тегишли автомашиналарни олиб қўйиши ортидан бошланган. Низо тез орада оғир қуроллар қўлланилган шафқатсиз жангларга айланди.
Украинага қарши урушда Россия армияси сафида жанг қилган 66 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Уларнинг кўпчилиги қамоқдан озодликка чиқиш умиди билан урушда қатнашган. BBC ва «Медиазона» манбаларига кўра, улар асосан «Вагнер» гуруҳи орқали фронтга юборилган.
Япония жануби-ғарбидаги Токара ороллари атрофида июн охиридан буён 1,9 минг мартадан кўпроқ зилзила қайд этилгани ҳақида мамлакат бош метеорология бошқармаси маълум қилди.
Бу ҳақда Трамп NBC News телеканалига берган интервьюсида маълум қилган ва АҚШ, НАТО ҳамда Украина ўртасидаги янги ҳарбий ёрдам келишувининг тафсилотлари билан ўртоқлашган.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.