Сунъий йўлдошдан олинган суратлар портдаги барча Эрон нефть танкерлари ғойиб бўлганини кўрсатади. Улар Исроилнинг йирик нефть терминалига ҳужум қилиш хавфи туфайли халқаро сувларга жўнаб кетишди, деб ёзади BILD.
Нашрнинг ёзишича, бир неча кун аввал “нефть ороли” деб номланувчи Ҳарк ороли яқинида бир нечта танкерлар турган. Эрон нефть экспортининг қарийб 90 фоизи ушбу стратегик муҳим порт орқали ўтади. Бироқ 4 октябрь, жума куни порт кутилмаганда бўш қолди. Сунъий йўлдошдан олинган суратлар буни тасдиқлайди.
Версиялардан бирига кўра, Эрон расмийларининг бундай ваҳима реакциясида АҚШ президенти Жо Байден муҳим рол ўйнаши мумкин. 3 октябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида у Исроилнинг Эрон ядровий дастурига зарба беришини қўллаб-қувватламаслигини айтди.
“Агар мен Исроилнинг ўрнида бўлганимда, нефть объектларига ҳужум қилишдан бошқа вариантларни кўриб чиққан бўлардим”, – деди у Оқуйдаги матбуот анжуманида.
Байденнинг изоҳлари нефть бозорида тебранишларга сабаб бўлди. Ва Эрон эҳтиёт чораларини кўришга қарор қилди ҳамда танкерларини қайтариб олди.
TankerTrackersнинг хабар беришича, хом нефть етказиб бериш давом этмоқда. Бироқ портдан “барча қўшимча юк ташиш имконияти” олиб ташланди. Бу Эрон учун қандай иқтисодий оқибатларга олиб келиши аниқ эмас.
Москва Яманнинг “Ансоруллоҳ” гуруҳи билан алоқада экани, Исроил ва унинг иттифоқчиларига қарши амалиётларида унга ёрдам бериш учун қурол жўнатаётгани АҚШнинг ғазабини қўзғатди.
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
Украина Қуролли кучлари бош штаби 13 декабрь куни кечки ҳисоботида Донетск вилоятининг жануби-ғарбий қисмидаги Покровск ва Времивка йўналишларида «кескин вазият» ҳақида маълум қилди.
Жанубий Корея парламенти ўтган ҳафтада мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этишга муваффақиятсиз уриниш қилган президент Юн Сок Ёлга импичмент эълон қилиш учун овоз берди, деб хабар бермоқда “Yonhap”.
Таиланднинг Ум Пҳанг шаҳрида Қизил Хоч фестивалида портлаш содир бўлди, оқибатда 50 га яқин киши жароҳатланди, тўрт киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Ком Чад Луэк.
Украина президенти Владимир Зеленский маълум қилишича, бугунги ҳужум пайтида Россия қўшинлари Украинага қарийб 93 та ракета ва 200 га яқин учувчисиз қурилма учирган.
Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушконинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг таъсирида катта иқтисодий зарар кўрмоқда.
Янги Сергели кўчасида содир бўлган ёнғин ҳақида маълумот 13 декабрь куни соат 16:12 да келиб тушган. Соат 16:19 да ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб келди.