Исроил Эроннинг яқинда яҳудий давлатига уюштирган ракета ҳужумига жавоб беришга қарор қилса, Эрондан «жаҳаннам» жавобини олади, деди Эрон парламентининг миллий хавфсизлик ва ташқи сиёсат комиссияси раиси Иброҳим Азизий.
«Агар сионистик режим яна хато қилмоқчи бўлса, бирор қадам қўйишдан олдин унга тобутга бўлган эҳтиёжини иттифоқчилари ҳисобига таъминлашни маслаҳат берамиз. Эроннинг миллий хавфсизлигига қарши ҳар қандай ҳаракат жаҳаннам ва аламли жавоб олади.
Агар сионистик режим Эрон хавфсизлигига зарар етказмоқчи бўлса, биз уни ҳеч қаерда, ҳатто ўзи яширинган сичқонча тешикларида ҳам ўзини хавфсиз ҳис қила олмаслигига ишонч ҳосил қиламиз», деди Азизий Эроннинг Монибан ахборот порталига берган изоҳида.
Эроннинг Москвадаги элчиси Казем Жалолий Исроил фақат куч тилини тушунади, бу режим тўхтатилиши керак, деди.
«Эрон Исроил режимининг бузғунчи хатти-ҳаракатларининг оқибатларсиз қолишига йўл қўймаслиги табиий. Бу режимни қачондир тўхтатиш керак», — деди у. - «Исроил фақат куч тилини тушуниши ва ҳеч қандай қоидага амал қилмаслиги асосида янги тенглама шакллантирилди. Бундай шароитда сионистик режимнинг Яқин Шарқ минтақасида мавжудлиги минтақа давлатлари, жумладан, Эрон Ислом Республикаси учун ҳам ўзига таянишдан бошқа йўл қолмаган хавфли вазиятни юзага келтирди».
Россияда шундай ҳудудлар борки, у ерда участка полиция инспекторлари лавозимларининг 90 фоизигача бўш, ва битта ходим тўққизта ходим ўрнига ишлашга мажбур бўлмоқда.
Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов ўтган ҳафта АҚШ штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, генерал Чарлз Браунга қўнғироқ қилди.
Бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Ушбу ҳафтанинг бошида Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради.
Тожикистоннинг Суғд вилояти Конибодом туманида 8 декабр куни бир оиланинг олти аъзоси — эр-хотин ва уларнинг тўрт нафар фарзанди қотиллик қурбонига айланди.
Айни вақтда «Абу Валид» лақаби билан интернетга видео тасвирлар жойлаб бораётган Нуриддинов Худоёр Бахтиёр ўғлига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган. Бу ҳақда ИИВ хабар берди.
Башар ал-Ассад ва унинг оиласига сиёсий бошпана бериш қарорини Россия президенти Владимир Путин қабул қилди, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий ПесковБир кун аввал ТАСС Кремлдаги манбага таяниб . Суриянинг собиқ президенти ва унинг оила аъзолари Москвага етиб келгани ҳақида хабар берган эди.
Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёлга хорижга чиқиш тақиқланди. Бу ҳақда душанба куни бўлиб ўтган парламент эшитувида мамлакат адлия вазирлиги вакили маълум қилди, дея Reuters хабар берди.
Қашқадарё вилояти Қарши туманида маст эркак уйида хотини билан жанжаллашиб қолган ва уни қўрқитиб қўйиш мақсадида уйида турган ов милтиғини олиб чиқиб, ундан қочиб кетаётган хотини томонга – ерга ўқ узади.