Испания миллий жамоаси ҳамда «Барселона» собиқ ўйинчиси Андрес Иньеста профессионал фаолиятини якунлагани ҳақида маълум қилди.
Испаниялик 40 ёшли яримҳимоячининг сўнгги клуби БААнинг «Эмирейтс» клуби бўлди. Иньеста амирлик жамоасида 23 ўйинда 5та гол уришга улгурганди.
Андрес 1996 йилдан 2018 йилгача «Барселона» тизимида бўлди. У бу давр ичида Каталониянинг асосий жамоаси сафида жами 674 ўйинда тўп суриб, 57 гол ва 136та ассистга муаллифлик қилган.
Иньеста «Барса»даги фаолиятидан кейин Европадан Осиёга йўл олиб, Япониянинг «Виссел Кобе» жамоасида 134 ўйинда 26та голга муаллифлик қилди.
40 ёшли футболчи фаолияти давомида Испания миллий жамоаси сафида икки марта Европа чемпиони бўлиш билан бирга 2010 йилда жаҳон чемпионлигини ҳам қўлга киритган. «Барса» сафида эса 4 карра ЕЧЛ ғолиби, 9 марта Ла Лига чемпиони, 3 карра клублар ўртасида ЖЧ ғолиблигини қўлга киритган.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатнома юзасидан ҳисобланган жами 1,8 млрд сўм жарима суммасини 210 млн сўмга тушириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Терговчиларнинг сўзларига кўра, ҳибсга олинган шахснинг кўрсатмалари билан тасдиқланганидек, у жасадни вақтинча балконда яширган, ўзига хос ҳидни қўшниларига каптар боқиш орқали боғлаган, шундан сўнг қолдиқларни маиший чиқиндиларни йиғиш тизими орқали йўқ қилган.
Аёл Туркия фуқароси бўлган шахс билан шаръий никоҳ асосида турмуш қурган, бироқ ушбу никоҳ расмий тартибда қайд этилмаган. Никоҳ маросими Наманган вилоятининг Чуст туманида ўтказилган.
Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Мюррейнинг айтишича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси тўлиқ муваффақиятсизликка учраган.
Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Politico нашрига берган интервьюсида Эрон томонидан тўсиб қўйилган Ҳўрмуз бўғозини очиш осон бўлмаслигини маълум қилди.