"Реал" Мбаппега Беллингемдан кўп маош бермоқчи эмас

"Реал" Мбаппега Беллингемдан кўп маош бермоқчи эмас

Мадриднинг "Реал" клуби "ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппени трансфер қилган тақдирда ҳам унга ярим ҳимоячи Жуд Беллингемдан кўпроқ маош тўламоқчи эмас. Бу ҳақда El Chiringuito журналисти Хосеп Педророл хабар берди.

Манбага кўра, ҳозирда Беллингем "қироллик клуби"да мавсумига 15-16 миллион евро ишлаб топади. Жамоа Мбаппега ҳам ҳудди шунча маблағ беришга тайёр.

Маълумот учун, ҳозирда Килианга "Реал"дан ташқари АПЛнинг бир қатор грандлари ҳам катта пул таклиф қилишга тайёр.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!