Ravon 9 ойдан бери Россияда сотилмаяпти. Нега?

Ravon 9 ойдан бери Россияда сотилмаяпти. Нега?

Россияда тўққиз ойдан бери Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган Ravon автомобиллари сотилмай қўйди. Бу ҳақда Европа бизнеси уюшмаси ҳисоботида маълум қилинди.

Sof нашрига кўра, ҳисоботда таъкидланишича, 2018 йилнинг февралида Россияда Ravon русумидаги 1,5 мингга яқин автомобиль сотилган. 2019 йилнинг февралида эса бу кўрсаткич 0 фоизни ташкил қилди.

Савдонинг бу даражада пасайиб кетиши Россиядаги дилерлик марказларида Ravon автомобилларининг сотувда йўқлиги билан изоҳланмоқда.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон 2018 йил ўрталарида Россияга автомобиль экспортини тўхтатган. Ravon Россияда сўнгги бор 2018 йилнинг май ойида сотилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!