Қримда кўприкни портлатмоқчи бўлган россиялик йигит қўлга олинди

Қримда кўприкни портлатмоқчи бўлган россиялик йигит қўлга олинди

Қримда 22 ёшли россиялик йигит кўприкни портлатишга тайёргарлик кўргани учун ҳибсга олинган. Бу ҳақда 28 июнь, душанба куни LifeShot телегам-канали хабар берди.

Телеканал маълумотларига кўра, ҳибсга олинган йигитнинг исми Иван Караташов. У анархизм ғояларига содиқ ва кимёни яхши билади. Йигит Инкерман шаҳридаги Черная дарёси бўйлаб кўприкни портлатмоқчи эди. Ҳужум сентябрь ойида ўтказилган Давлат Думасига сайловлар учун режалаштирилганди. Портлашдан сўнг Карташов ўз жонига қасд қилмоқчи эди.

Айни дамда Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 205 ("Террористик ҳаракат") ва 222 ("Портловчи моддаларни ноқонуний олиш") моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Карташов Севастопол психиатрия касалхонасида, шифокорлар унинг руҳий соғломлигини текширмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!