Қозоғистоннинг Тошкент вилоятига чегарадош ҳудудида сув тошқини кузатилмоқда

Қозоғистоннинг Тошкент вилоятига чегарадош ҳудудида сув тошқини кузатилмоқда

Туркистон вилоятидаги қатор ҳудудларда кучли сув тошқини кузатилмоқда. Маълумотни Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тасдиқлади.

Маълум қилинишича, Қозоғистонда Кентау ва Туркистон шаҳарлари ҳамда 3 та туманда сув тошқини содир бўлди. Булар вилоятнинг Байдибек, Ўрдабасин ва Сауран туманларидир, деб хабар беради Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.

"Ҳароратнинг кескин кўтарилиши қорнинг эришига олиб келди. Тошқинлар бўлган ҳудудга барча зарур техника ва ходимлар жўнатилди", - деди Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий вакили Руслан Имонқулов.

Сув чиқариш ишларига 50 дан ортиқ қутқарувчи, 10 та техника ва 20 та мотор насослари жалб қилинган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!