Қозоғистоннинг бир қатор банклари Россиянинг “Мир” карталари билан операциялар бажаришни чеклади

Қозоғистоннинг бир қатор банклари Россиянинг “Мир” карталари билан операциялар бажаришни чеклади

Шунингдек, Туркиянинг икки йирик банки – İşbank ва Denizbank “Мир” тизими билан ишлашдан бош тортди.

Қозоғистон Халқ Банки “Мир” карталарига банкоматларда хизмат кўрсатишни вақтинча тўхтатди, аммо стандарт режимда харидлар ва хизматлар учун тўловларни амалга оширишда карталарга хизмат кўрсатади.

ЦентрКредит банкининг хабар беришича, “Мир” карталарини фақат Россиянинг санкциялар остида бўлмаган иккинчи даражали банкларидан қабул қилади.

ВТБ Қозоғистон банкида эса ҳаммаси жойида. Исталган банкнинг “Мир” карталари билан тўлиқ хизмат кўрсатилмоқда. Банкоматлар тармоғи ва банк кассаларида нақд пул ечиб олиш ҳам чекловларсиз амалга ошириляпти.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!