Қозоғистонда Интернет фирибгарлигидан етказилган моддий зарар 7 миллиард тенгегача ошди

Қозоғистонда Интернет фирибгарлигидан етказилган моддий зарар 7 миллиард тенгегача ошди


——
Қозоғистонда Интернет фирибгарлиги фирибгарликнинг асосий турларидан бири бўлиб қолмоқда. Республикада жорий йилнинг етти ойида қўзғатилган 26,9 мингта жиноятнинг 44,4 фоизи ёки қарийб 12 мингтаси бевосита Интернет тармоғи орқали содир этилган.

Қозоғистон Республикаси Бош прокуратурасининг Ҳуқуқий статистика ва махсус қайдлар қўмитаси (KPSiSU GP) ҳисоботларига кўра, сўнгги 6 йил ичида Интернетдаги фирибгарлик билан боғлиқ рўйхатга олинган жиноятларнинг сони 40 баравардан ошган. Aгар 2018 йилда 500 дан сал кўпроқ бундай жиноятлар қайд этилган бўлса, 2023 йил охирига келиб уларнинг сони 21,8 мингтага етган. Шунга кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари Интернет жиноятчиларига қарши курашишга янги кучларни жалб этмоқда. Жумладан, жорий йил ёзида Республика Миллий банки билан ҳамкорликда шубҳали тўлов операцияларини блокировка қилиш учун мўлжалланган "Фирибгарликка қарши курашиш маркази" фаолиятини ишга туширди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!